date
views 222

Ўзбекистон яқин орада ЖСТга тўлақонли аъзо бўлишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади.

Давлат раҳбарининг айтишича, изчил давом этаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон иқтисодиёти, глобал таҳдидларга қарамасдан, барқарор ўсиш суръатларини намоён этмоқда. Сўнгги олти йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми бир ярим мартадан ортиқ кўпайди.

Бизнинг бош мақсадимиз – 2030 йилга қадар бу кўрсаткични яна 2 баробарга оширишдир. Иқтисодиётимизни либераллаштириш йўлидаги яна бир устувор вазифамиз – яқин орада Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлишдир”, деди президент.

Халқ турмуш даражасини оширишга қаратилган сиёсат туфайли мамлакатда 2017 йилдан буён камбағаллик икки баробарга камайди. 2030 йилгача уни 7 фоизга тушириш режа қилинган. Аҳолини ичимлик суви, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий хизматлар билан таъминлаш кўлами бир неча бор оширилади.

Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан илгари сурилган “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Мазкур ташаббус доирасида тажриба алмашиш учун 2024 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл” бутунжаҳон конференциясини юртимизда ўтказишни таклиф этаман”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон яқин орада ЖСТга тўлақонли аъзо бўлишни режалаштирмоқда