Булунғурда қарздор ота суд залида хулоса чиқариб, 20 млн. сўмдан ортиқ қарзини тўлиқ тўлади

Булунғурда қарздор ота суд залида хулоса чиқариб, 20 млн. сўмдан ортиқ қарзини тўлиқ тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2018 йил 1 октябрдаги ижро варақасига асосан қарздор Қ.Б.дан ундирувчи Қ.Х.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг 2023 йил 1 сентябрга қадар алимент қарздорлиги 20 млн. 339 минг сўмни ташкил қилганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47(4)-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб қонуний қарор қабул қилишлик учун жиноят бўйича бўйича Булунғур туман судига юборилган.

Суд жараёнида жазо тайинлашини билган қарздор фуқаро 20 млн. 339 минг сўм алиментни тўлиқ тўлаб берди ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддасига асосан жазодан озод қилинди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар