date
views 116

Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ташкил этилмоқда

Фото: uzbektourism.uz
Жорий йилнинг феврал ойида Туркияда содир бўлган зилзилада жабр кўрган ёши улуғ инсонларнинг бир гуруҳи учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилаётган тадбир жараёнларига 30 кишидан иборат туркияликлар гуруҳи жалб этилган.

18 сентябр куни Тошкент халқаро аэропортида Туркия делегацияси вакиллари Туризм қўмитаси мутасаддилари, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, «Нуроний» жамғармаси, Ҳунарманд уюшмаси раҳбарияти томонидан кутиб олинди. Меҳмонлар шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида Ҳазрати Имом ва Сузук ота мажмуаларини зиёрат қилди.

«Зилзила даҳшатлари бизнинг қалбимизда ўчириб бўлмас доғ қолдирди. Офат оиламдан 7 кишини – турмуш ўртоғим, икки ўғлим, бир қизим, қайнонам, қайнотам ва амакимни олиб кетди. Оиламдан ёлғиз ўзим қолдим. Бошимдан кечирганларимни сўзлар билан ифодалаб бера олмайман. Уйсиз ва ёлғиз қолиш даҳшат эди. Психолог ёрдами ва реабилитация учун муолажалар олдим. Ҳеч қайсиси инсон меҳрига тенг келмайди.

Қардош Ўзбекистоннинг қутқарув гуруҳи биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини узатди. Ўзбекистонга саёҳат эса, қайғумизни аритиш учун энг севимли таклиф эди. Ота юртимизга саёҳат, маънавий меросимиз бешиги бўлган жойларни  зиёрат қилиш қалбимизни ёритиш ва руҳимизни янгилашга хизмат қилишига шубҳам йўқ. Қардош ўзбек халқидан қанча миннатдор бўлсак, шунча оз», - деб ўз фикрини билдирди саёҳатчилардан бири Эмине Аксу.

Саёҳатчилар 7 кун давомида мамлакатнинг туризми ривожланган ҳудудлари: Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига саёҳат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ташкил этилмоқда