date
views 75

Ўзбекистон ва Швеция ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқади

Ўзбекистон ва Швеция ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқади

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси, Финландиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ва Нордик халқаро университети томонидан мамлакатнинг 11 та олий таълим муассасасидан 24 кишилик делегациянинг Стокҳолмга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Сафар доирасида ўзбек делегациясининг Сёдертёрн университети ректори профессор Густав Амберг, проректори профессор Анна Мария Йонссон, ушбу университет қошидаги Болтиқ ва Шарқий Европа тадқиқотлари маркази ходимлари ва тадқиқотчилари билан учрашувлари ташкил этилди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Сёдертёрн университети ўртасида педагог ва ўқитувчиларни тайёрлаш соҳасида қўшма дастурларни ишлаб чиқиш, ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, Швецияда қисқа малака ошириш курсларини ташкил қилиш, Тошкент ва Стокҳолмда қўшма конференциялар ва семинарлар ўтказиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф якунида Сёдертёрн университети билан қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Швеция ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқади
-->