date
views 118

Самарқандда 10 минг долларга фуқарони қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқандда 10 минг долларга фуқарони қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Самарқанд вилоятида эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш эвазига пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Паст Дарғом тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда А.О. исмли шахс фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи А.У.га нисбатан жиноят иши доирасида қўлланган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танишлари ёрдамида 10 минг доллар эвазига ўзгартириб, қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилгани маълум бўлган.

А.О. келишилган пулдан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 10 минг долларга фуқарони қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилган шахс ушланди