date
views 140

Бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади

Бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади

Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқди.

Унда айтилишича, бугунги кунда айрим бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлар техник ва хавфсизлик воситалари билан етарли даражада жиҳозланмагани ҳамда жамоат назорати масканлари мавжуд эмаслиги оқибатида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда ҳамда фавқулодда ҳолатлар юзага келмоқда.

Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университети томонидан илмий ёндашган ҳолда яратилган “Қўқон тажрибаси” барча ҳудудлардаги бозорларда жорий этилади.

Вилоятлар марказларидаги йирик бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонларнинг маъмурияти билан биргаликда объектларнинг асосий кириш жойларига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамераларни ўрнатиш чоралари кўрилади.

Жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш мақсадида, қўшимча видеокузатув камералари ўрнатилади ва Ягона мониторинг марказига интеграция қилинади.

Бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлардаги савдо объектлари индивидуал қўриқлаш бўйича сигнализация воситалари ҳамда улар жойлашган ҳудудлар “Ташвиш” тугмалари билан босқичма-босқич жиҳозланади. Ушбу объектларга қарашли майдонлар ва уларнинг ён-атрофида тушунтириш, тарғибот ишлари ҳамда фуқароларни огоҳликка чақиришга қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади
-->