date
views 151

Энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 492-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.
Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:
  • давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га;
  • қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;
  • ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.
Кадрлар иши рақамлаштирилди, айни дамда HRM.ARGOS.UZ ахборот тизимига 4 мингдан ортиқ давлат идоралари уланди.
Тизим қандай имкониятларга эга?
  • Қоғоз сарфини камайтиради;
  • Вақтни тежайди;
  • Кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради;
  • Ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
  • Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.
Бугунга қадар тизимга 4 мингдан ортиқ ташкилотлар уланган. Шунингдек, платформа самарали ишлаши учун "кадровик"лар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
vacancy.argos.uz — вакант лавозимлар ягона очиқ порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.
2023 йил 1 ноябрга қадар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.
Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари 2023 йил 1 октябрга қадар давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини электрон платформа (hrm.argos.uz)га улаш чораларини кўради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади