Корхоналар очиш,ишлаб чиқаришни ривожлантириш,замонавий технологияларни харид этиш учун юртимизда фаолият юритаётган кўплаб банклар тадбиркорларни қўллаб қувватлаш мақсадида сўралган миқдорда кредит пулларини ажратмоқда.
Афсус-ки ўзаро икки ёқлама келишув ва шартнома асосида олинган кредит қарздорликлар у ёки бу сабаб муддатида қайтарилмаслиги банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларга путур етказади.
Мажбуриятларни вақтида бажармаслик эса охир оқибат суднинг ҳал қилув қарори асосида кредит қарзларини мажбурий тартибда ундириш билан якунланади. Бюронинг Қибрай туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “NOVAGRO” МЧЖдан, ундирувчи АТБ “Агробанк” фойдасига жами 8 169 608,6 минг сўм кредит қарздорлик ундириш ва ундирувни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 18-уйга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 03.07.2023 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳужжати қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан келишув далолатномасига асосан ушбу уй 302 млн. 184 минг сўмга баҳоланган.
Ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу кўчмас мулкни ҳатлаш ва кўздан кечирилиб, банд солинган ҳамда тегишли далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур хатланган мол-мулкни реализация қилиш мақсадида, электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “Е-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган ва ушбу кўчмас мулк ким ошди савдосида 1 млрд. 866 млн. 139 минг сўмга сотилиб қарздорлик қисман қопланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!