date
views 248

Ҳар бир маҳаллада жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилади

Ҳар бир маҳаллада жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилади

“Маҳалла назорати” ва “Маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади. Бу - Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган.

Ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади. Маҳалла назорати гуруҳи томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказилади.

Маҳалла назорати гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳисобланади:

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши устидан;

фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг таъминланиши устидан;

давлат хизматларини кўрсатиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан;

давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни бажаришга доир фаолияти устидан;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси, маҳаллалардаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолияти устидан.

Маҳалла назорат гуруҳи таркибини шакллантиришда гендер тенглик тамойилига риоя қилинади, шунингдек, таркибига ногиронлиги бўлган шахслар ҳам киритилади.

Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларининг сони чекланмаган. Гуруҳ аъзолари фуқаролар йиғини томонидан ҳар 5 йилда сайланади. Ушбу гуруҳга фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳар бир маҳаллада жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилади