date
views 169

Фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди

Фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди

2022 йил 29 июнда Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Мазкур қонунда жисмоний ва юридик шахсларга эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси, унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомиллари белгилаб берилган.

 Компенсация қилиш — ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ҳуқуқ эгасига зарарларнинг ўрнини қонунда назарда тутилган тартибда пул шаклида ёки бошқа шаклда қоплашдир.

Олот туманида яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган бино-иншоот жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан Олот туман ҳокимлигидан компенсация ундириш бўйича фуқарлик ишлари бўйича судга мурожаат қилган.

 Тортишувли масала Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апеллация инстанциясида кўриб чиқилиб, қабул қилинган ажримга асосан жавобгар Олот туман ҳокимлигидан даъвогар Ё.Жумаев фойдасига 151.065.854 сўм компенсация тўлови, экспертиза харажати учун тўланган 1.050.000. сўм  ва почта харажати учун тўланган 21.000 сўм, жами 152.136.854 сўм ундириш белгиланган ҳамда ижросини таъминлаш учун Бюронинг Олот туман бўлими иш юритувига юборилган.

Ижро ҳужжати бўлим иш юритувга қабул қилиниб, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида туман ҳокимлигидан ижро ҳужжатида кўрсатилган компенсация пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига кўчириб берилган ҳамда  ижро иши амалда тамомланган. Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди
-->