Бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 30 сентябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳарорат кечалари асосан +10...+15 даража, кундуз кунлари +23...+28 даража бўлади.
29-30 сентябр кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 сентябр, шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +12...+15 даража, кундузи +23...+26 даража бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!