Гоҳида оиладаги кичик можаро ҳам эр, ҳам аёлнинг ўзаро муносабатларини яхшилашга хизмат қилар экан.
Бироқ вазият назоратдан чиқиб кетса, ана шу кичик муаммо оилавий можароларга сабаб бўлиши мумкин. Бунда эр-хотиннинг бир-бирига номақбул сўзларни айтиши, ҳақоратлаши, фарзандларни, уй-жойни ўзаро талашиши каби хунук ҳолатлар содир бўлиши мумкин.
Эр-хотиннинг муросасизлиги сабаб эр уйдан ҳайдаб чиқарилгач, эрнинг бузилган ҳуқуқлари суд орқали тикланишигача олиб келди.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 24.07.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.С. дан ундирувчи А.А. фойдасига Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйнинг 17-хонадонига киритиш ҳақидаги ижро иши юзасидан Бюронинг Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Аъзамов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ота ўз уйига киритиб қўйилиши таъминланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!