Кундалик ҳаётимизда электр энергияси ва табиий газнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлиги барчамизга маълум. Энергия ресурсларини истеъмолчилар талабларига мос равишда етказиб бериш катта куч ва маблағ талаб этади.
Лекин, айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолидан бўлган тўловларнинг ўз вақтида тўланмаслиги оқибатида, тармоқдан ажратилиб, қарздорликлар суд тартибида ундирилмоқда.
Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ тўловларидан бўйин товлаётган истеъмолчилардан қарздорликларни ундиришга доир суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда.
Мисол учун, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 21.08.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “BCT CLUSTER AGROKOMPLEKS” МЧЖдан ундирувчи “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 324.336.561 сўм асосий қарз, 7.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, электр энергиясидан бўлган қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун муддат берилган бўлсада, қарздорлик бартараф қилинмаган.
Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор асосан “BCT CLUSTER AGROKOMPLEKS” МЧЖдан ундирувчи фойдасига ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланди.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.