date
views 333

Қарз тўланмаса, мажбурий ундирилади

Қарз тўланмаса, мажбурий ундирилади

Ҳозирги вақтда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этишга тўсқинлик қилувчи салбий омиллар бири ўзаро муносабатлардаги қарз масаласи ҳисобланади. Қарз бу — масъулият, демак. У қарз берувчи ва шуни олувчига ҳам баб-баробар тегишли. Ҳар иккала томон ҳам шуни ҳис этмаса, албатта, бу масалада мажбурий ижро бюроси шуғулланиши мумкин.

Хусусан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг «Ш.Рашидов туман йўллардан фойдаланиш» УК дан «О.Оs.» МЧЖ фойдасига 228,5 миллион сўм қарзини ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли барча мол-мулкларига ва ҳисоб рақамларига тақиқ ўрнатилган. Қарздорликни ўз вақтида тўлаш юзасидан жамият масъуллари бир неча бор огоҳлантирилган.

Қарздорлик ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли жамиятга қўшимча салкам 14,6 миллион сўм ижро йиғими ҳисобланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятдан мавжуд қарздорлик ва ижро йиғими тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.

Агар жамият раҳбарлари берилган имкониятдан фойдаланиб, давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатларда қарздорликни қоплаганида ортиқча ижро йиғими тўламаган бўлар эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарз тўланмаса, мажбурий ундирилади