Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти, Янгийўл туманида 24 ёшли таксичи йигит ўлдирилган, машинаси эса ёқиб юборилган. Ижтимоий тармоқларда машина ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабарига кўра, 4 октябр соат 2:00 да Тошкент вилояти, Янгийўл туманида 24 ёшли таксичи ўлдирилган. Унинг Matiz машинаси эса ёқиб юборилган. Йигитнинг жасади ёнаётган машинадан 300 метр узоқликдан топилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар