Қиш ойлари учун тахминий об-ҳаво прогнозлари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум бўлди.
Қайд этилишича, 2023-2024 йил қиш мавсуми учун 2023 йил январдаги каби жуда паст даражадаги аномал совуқ ҳарорат кутилмалари мавжуд эмас.
Аммо, шимолдан ривожланган совуқ антициклонларнинг минтақага кириб келишида республика катта қисмида ҳароратнинг -7...-12 даражагача, шимолда -17...-22 даража совуқликка пасайиш тўлқинлари вужудга келиш эҳтимоли бор.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январида совуқ антициклоннинг республикада чуқурроқ кириб келиши фонида республика катта қисмида ҳарорат -17...-22 даражагача пасайган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар