Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Комил Тогаевич Рузиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
К.Рўзиев 1975 йил Самарқанд вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2003 йилда Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси тезкор гуруҳ катта инспектори вазифасидан бошлаб, Департаментнинг Самарқанд ва Тошкент вилоят бошқармаси тизимида турли лавозимларда ишлаган.
Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Сергели туман бўлими бошлиғи лавозимида давом эттириб, Бюронинг Яшнобод, Учтепа ҳамда Олмазор туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Мазкур тайинловга қадар, К.Рузиев Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармасининг собиқ бошлиғи Э.Холматов эса, ҳозирда Бюронинг марказий аппарати бўлим бошлиғи лавозимида ишламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!