date
views 138

Зангиотада алимент ва фарзанди даволаниши учун қўшимча харажат пуллари ундирилди

Зангиотада алимент ва фарзанди даволаниши учун қўшимча харажат пуллари ундирилди

Ота-она фарзандлари вояга етгунга қадар уларни моддий жиҳатдан таъминлашга масъулдир. Агарда тақдир тақозоси туфайли оила бузилиб отага фарзанди таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилса,шу билан бир қаторда фарзандларидан бирининг соғлигида жиддий нуқсон бўлса қарздор қўшимча тарзда даволаниш пуллари тўлашга мажбур бўлади. Унинг миқдори суд томонидан белгиланади.

Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Ф.Раджаповдан Н.Раджапова фойдасига икки нафар фарзандлари моддий таъминоти учун ойлик иш хақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисми миқдорида алимент ҳамда 2010 йил 24 февралда туғилган фарзанди тузалгунга қадар 245.000 сўмда қўшимча ҳаражат ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иш юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида MIB Portal дастури орқали ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавоб хатларига кўра, қарздорни номида кўчмас мулки, автотранспорт воситалари ёхуд бошқа қимматликлари аниқланмаган.

Қарздор Ф.Раджаповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан чиқиш хуқуқлари вақтинчалик чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бўлим давлат ижрочисининг олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Ф.Раджаповдан 27.09.2023 йил куни 12.502,3 минг сўм алимент пуллари ва фарзанди тузилгунига қадар 6.125,0 минг сўм жами 18.627,3 минг сўм алимент пуллари ундирувчини тилхатига асосан ундирилиб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада алимент ва фарзанди даволаниши учун қўшимча харажат пуллари ундирилди