
Навоий вилоятида коррупциянинг ижтимоий хавфли кўриниши – порахўрликка қарши курашиш борасидаги тадбирларда 5та жиноят фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратуранинг “Ҳуқуқ” газетаси.
Хусусан, Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармасига қарашли 14-сонли касаба уюшма қўмитаси раиси 1-автобаза ҳайдовчисига оилавий ётоқхона олиб беришни ваъда қилиб, пора олмоқчи бўлган.
“У таъмагирлик йўли билан ҳайдовчидан 300 АҚШ доллари ва 1,3 миллион сўм пулни пора тариқасида олган вақтида ушланган. Бу икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарлик масаласи ҳал этилди”, – дейилади газета хабарида.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар