date
views 411

Наманган вилояти бош имоми ўз аризасига кўра ишдан олинди

Наманган вилояти бош имоми ўз аризасига кўра ишдан олинди

7 октябрь куни Наманган вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар раислигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган ҳамда унга “Фахрий имом” мақоми берилди.

Наманган вилояти бош имом-хатиби лавозимига Наманган шаҳар бош имоми ва “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаётган Мусохон қори Аббосиддинов тайинланди.

Мусулмонлар идорасига кўра, Мусохон қори Аббосиддинов Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” мадрасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таҳсил олган. Қуръони каримни тўла ёд олиб, Ҳофизи Қуръон даражасига етган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бир муддат фаолият юритган. 2010 йилдан буён Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган вилояти бош имоми ўз аризасига кўра ишдан олинди