date
views 145

Тошкентда қалбаки 200 минг сўмлик купюраларни сотишга уринган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида қалбаки 40 миллион сўмни сотишга уринган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Э.Ҳ. исмли шахс фуқаро А.Д.га 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни 18 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қалбаки 200 минг сўмлик купюраларни сотишга уринган шахс ушланди