Тошкент ҳокимлиги BYD компаниясидан 2000 та электробус харид қилиш бўйича келишувга эришди
Фото: “Юз.уз”
Тошкент ҳокимлиги Хитойнинг BYD автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси билан 2000 та электробус сотиб олиш бўйича рамка шартномасини имзолади.
Қайд этилишича, компания K9UD eBus электробусларни маҳаллий иқлим ваТошкентдаги йўл шароитларига мослабишлаб чиқаради.
“K9UD eBus модели узунлиги 12 метр бўлиб, 90 нафаргача йўловчини сиғдира олади. Паст пол кексалар ва болаларнинг автобусга чиқиш ва тушишини осонлаштиради, кенг салон эса ҳайдаш қулайлигини оширади”, —дейилади хабарда.
“Газета.уз”нинг компания матбуот хизматига таянибёзишича, 200 та электробуснингбиринчи партияси 2024 йилдакелтирилиши кутилмоқда.
“Биз BYD нол эмиссияли электр автобусларини Тошкентга олиб келганимиздан мамнунмиз. Биз Тошкент ҳокимлиги билан биргаликда аҳолини хавфсиз, ишончли, қулай ва тоза жамоат транспорти билан таъминлашга умид қиламиз”, — дейди BYD Тижорат транспорт воситаларини эксплуатация қилиш департаменти бош директори Чунлун Тян.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов BYD электробусларини харид қилиш бўйича ушбу келишувЎзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясигамос келиши, транспортни электрлаштириш фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлаган.
Сентябр охирларида Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи BYD компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуанфу бошчилигидаги делегацияниқабул қилганди.
Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, хусусан,Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилган.