“Captiva” ва “Damas” автомашиналарини сотиш жараёнида 89 млн. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

“Captiva” ва “Damas” автомашиналарини сотиш жараёнида 89 млн. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Қарздор ташкилот солиқ қарздорликни тўлаши юзасидан бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ ташкилот томонидан қарздорлик тўланмади.

Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан давлат фойдасига солиқ қарздорликларни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, бўлим иш юритувидаги Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасининг 12.06.2023 йилдаги қарорига асосан қарздор "ASIA PIPEPLAST" МЧЖдан давлат фойдасига 89 млн. 165 минг сўм солиқ қарздорлик давлат ижрочиси С.Ахмедов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли икки турдаги транспорт воситаларини реализация қилиш давомида тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар