Ўзбекистон Кувайт ва Қатар билан сиёсий мулоқотни кенгайтиради

Ўзбекистон Кувайт ва Қатар билан сиёсий мулоқотни кенгайтиради
Фото: ТИВ

13 октябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Кувайт ва Қатар давлатларининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчилари Аҳмад ал-Жийрон ва Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан сиёсий мулоқотини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, маданий-ҳуманитар алмашувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Кувайт ва Қатар билан сиёсий мулоқотни кенгайтиради

Бўлажак олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар