13:43 / 18.10.2023
132

Ходимга ташкилотдан 110 млн.сўмдан ортиқ маънавий зарар хамда иш ҳақи ундириб берилди

Ходимга ташкилотдан 110 млн.сўмдан ортиқ маънавий зарар хамда иш ҳақи ундириб берилди

Бюронинг Яшнобод туман бўлимида югур-югурлардан чарчаган фуқаронинг муоммоси тўлалигича ҳал этилди, яъни фуқаро фойдасига иш ҳақи ва етказилган маънавий зарар ундириб берилиши таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 05.10.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Ўзбекнефтгаз” АЖдан ундирувчи Б.Тагаев фойдасига жами тўланмай қолган ойлик иш ҳақи, маънавий зарар 110 млн. 977 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро иши юзасидан бўлим давлат ижрочиси М.Рахманов томонидан тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган моддий қийматликлар ўрганилиб, Қонунда белгиланган тартибда банд солинган ва ундирувни қарздор номига расмийлаштирилган моддий қийматликларга қаратиш юзасидан мажбурий ижро чоралари кўрилаётган пайтда қарздорлик қарздор томонидан тўлиқ бартараф этилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият