19:07 / 19.10.2023
147

Ўқитувчи ишга тикланди

Ўқитувчи ишга тикланди

Аввало шуни қайд этиш керакки, Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.

Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб турибди.

 Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.Абдураҳмоновани Оҳангарон шаҳар Халқ таълим бўлимининг Методик хизмат шўъбаси фанлар бўйича методисти вазифасига тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати бюронинг Оҳангарон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Оҳангарон шаҳар Халқ таълим бўлимининг 2023 йил 9 октябрдаги буйруғига асосан Д.Абдурахмонова ўз ишига тикланган ва ижро иши тамомланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият