Фуқаролик ишлари Шаҳрисабз туманлараро судининг 2017 йил 24 июль кунидаги қарорига асосан қарздор Х.Муродовдан ундирувчи А.Усарованинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Китоб туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан мол-мулкларига тақиқ қўйилган, шунингдек, мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздор Х.Муродов алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келаётган эди. А.Усарова Бюронинг Китоб туман бошлиғига мурожаат қилиб, уй-жойга муҳтожлигини ва қарздордан ёрдам тариқасида алимент пулларини олдиндан ундириш учун қарздор билан тушунтириш ишларини олиб боришни сўради.
Мурожаатга асосан қарздорга мазкур ижро ҳужжати юзасидан ҳуқуқий ва фарзандининг келажаги учун уни моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги юзасидан берилган тушунтиришлар натижасида қарздор фарзанди вояга етгунга қадар алимент пулларини бир йўла тўлаб беришини билдирди.
Тарафлар ўртасидаги ўзаро келишувга асосан фарзанд учун 100 млн. сўм алимент пуллари ихтиёрий равишда тўлаб берилди.
Шу муносабат билан ижро ҳужжати тамомланди.
Шаҳодат Мустафаева
МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг