15:27 / 21.10.2023
620

Алишер Қодиров рус депутатига жавоб қайтарди

Алишер Қодиров рус депутатига жавоб қайтарди

Россияда ўзбеклар ва ўзбек тилига муносабат Делягинча бўлса, Ўзбекистонда рус тилига муносабат мутаносиб бўлиши керак, дейди Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуранбоев Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда Россия ҳукуматидан ўзбек диаспораси ҳисобидан мамлакатда меҳнат муҳожирларининг фарзандлари учун хусусий боғча ва мактаблар очишда ёрдам сўраганди.

«Сиздан Россия қонунчилигига мос келадиган ўқув дастурлари бўйича (ўзбек) ватандошлар ҳисобидан мактабгача таълим муассасалари ва хусусий мактаблар очиш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз», – деган Қуранбоев.

Бунга жавобан Россия федерецияси давлат думаси депутати М. Делягин кескин муносабат билдирди ва «улар Россияга кириб келган мигрантларни қайтариб олиб кетишлари лозим» деди.

«Фақат мигрант болалар учун мактаблар очиш РФ фуқароларига нисбатан камситиш эканлиги аниқ.

Бу Россияни йўқ қилишга, аввал бегона, кейин эса душман анклавларни яратишга қаратилган, атайлаб олиб борилган сиёсатдир.

Менимча, Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида.

Аслида, улар Россияга кириб келган мигрантларни қайтариб олиб кетишлари лозим», дея қайд этди рус депутати.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров Ўзбекистонда ҳам рус тилига муносабат мутаносиб бўлиши керак.

«Россия мактабларида ўзбек тилини ўргатиш рус миллатини камситиш ҳисобланадию, Ўзбекистон мактабларида рус тилида таълим берилаётгани ўзбекларни камситиш ҳисобланмайдими?», дея муносабат билдирган Қодиров.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият