07:42 / 23.10.2023
611

Тошкентда хотинини пичоқлаган эркак жиноятига изоҳ берди

Тошкентда хотинини пичоқлаган эркак жиноятига изоҳ берди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида эркак ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг май ойида тумандаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Эркак дастлаб аёлининг кўкрак қафасининг орқа қисмига, сўнг олд томонига пичоқ тиқиб, тан жароҳати етказган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида мазкур ҳолат юзасидан суд иши кўриб чиқилди. Судланувчи нима сабабдан бу жиноятни содир этганига қуйидагича изоҳ берди:

2011 йил аёлим билан яхши ниятда турмуш қурганмиз, икки нафар фарзандимиз бор. Қишда келиб, баҳорда Россияга кетардим ишлашга. Май ойида телефонда бошқа эркак билан гаплашаётганини эшитиб қолдим, ким, деб сўрасам, дугонам, деди. Ёлғон гапиришлар бошланди. Билсам спиртли ичимликлар ичадиган бўлибди, чекадиган бўлибди. 17 май куни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, нафсониятимга тегди. Русчалаб сўкинди, ҳаромидан олиб ҳаромига солди, итнинг боласи, деди. Телефонни олиб, синдириб ташласам деразага югурди, бақираман, деди. Билмай қолдим, пичоқладим. Болаларим чиқиб қолганидан кейин ўзимга келдим. Иккаласи ҳам қўрқиб кўчага қочди. Мингдан минг пушаймонман. Яхши кўрардим уни. Шу вақтгача оилам учун яшаб келганман”, — дейди эркак.

Суд ҳукми билан эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият