Организмнинг ичимлик сувига бўлган талабини, шунингдек санитарияга оид эҳтиёжларни қаноатлантириш учун санитария қоидалари, нормаларига ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мувофиқ тайёрланган, инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган сувни истеъмолчиларга етказиб бериш ҳам осон бўлмайди. Бунинг учун ҳам анча бунча ҳаракат талаб қилинади.
Лекин истеъмолчилар орасида истеъмол қилинган сувининг ҳам пулини тўлашдан бўйин товлаб, қасддан тўламай юрадиган шахслар ҳам талайгина.
Хусусан, жорий йил бошидан Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлари иш юритувига «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ фойдасига 1169 та ижро ҳужжати бўйича 2,2 млрд сўм қарздорлик ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган. Шундан 839 та 1,4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган бўлса, 130 та ижро иши доирасида 218,6 млн. сўмлик қарздорлик қарздорларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилган.
Бу борада ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилса, шу каби ортиқча ҳаракатлар амалга оширилмас эди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг