Шавкат Мирзиёев Саманта Пауэр бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саманта Пауэр бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябр куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Делегация Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.

Шавкат Мирзиёев Саманта Пауэр бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди

Конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, таълим, “яшил” энергетика, агробизнес ва бошқа йўналишларда бир қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилган ва давом эттириляпти.

Шавкат Мирзиёев Саманта Пауэр бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди

Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябр ойида Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган С5+1 форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар