17:43 / 25.10.2023
134

Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади

Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилишда вилоятда йилнинг тўрт мавсумида туристларни жалб қилиш учун салоҳият борлиги таъкидланди.

Лекин, бу ҳозир Шаҳрисабз тумани, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб билан чекланган. Йил бошидан вилоятга 180 минг хорижий сайёҳ келган, холос. 

Янги тажриба қилиниб, германиялик ҳамкорлар билан Шаҳрисабз туманидаги 3 та туризм маҳалласининг мастер-режаси тайёрланди.

Бунда, 450 миллион доллар қўшимча инвестиция ва йилига 1 миллион сайёҳ жалб этадиган инфратузилма яратилмоқда. Натижада тадбиркорларда иштиёқ кучайиб, бу лойиҳаларнинг 367 миллион доллари ёки 81 фоизини уларнинг ўзи тикаяпти.

Буни ҳисобидан Шаҳрисабзни ўзида йилига қўшимча 500 миллиард сўм тушум кутилаяпти, 5 мингта янги доимий иш ўрни пайдо бўлаяпти.

Мутасаддиларга шу тажриба асосида йил якунигача Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида ҳам лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.

1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

Мутасаддиларга Тахтақорача довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.

Келгуси йилда Тахтақорача довонида янги туннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Шунингдек, «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият