22:28 / 26.10.2023
72

МИБ: ўтган даврда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлар учун 650 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди

МИБ: ўтган даврда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлар учун 650 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан “Бюро органлари томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар ва ижро этиш соҳасидаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда олиб борилаётган янги босқичдаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлар замирида инсон қадрини юксалтириш ва манфаати учун хизмат қилиш бош мақсадлардан бирига айланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари ҳам суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш орқали фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жами 67, трлн. сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланиб, 28,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди.

Биргина, давлат фойдасига 10,9 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 16 трлн. сўмдан ортиқ ҳамда фуқароларимиз манфаатлари учун 1,4 трлн. сўмдан зиёд ундирувлар амалга оширилди.

Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 550,6 млрд. сўмлик (1,4 млн.та) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 650 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,5 трлн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилган бўлса, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан ташкил этилган «Алимент тўловлари жамғармаси» ҳисобидан 843 нафар ундирувчиларга 12,2 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди.

Ишсиз алимент тўловчиларнинг 24.751 нафари ишга жойлаштирилди, 38.487 та оилани яраштиришга эришилди.
Бундан ташқари, амалдаги меҳнат қонунчилик талабларига риоя этмасдан бўшатилган ва ўз иш жойини йўқотган 867 нафар фуқароларимиз ишга тикланди ҳамда уларга тўланмасдан қолган 59,4 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундирилди.

Бюро органлари ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ ишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият