Жорий йилнинг 26 октябрь куни Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси мажлислар залида Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан “Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этиш соҳасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда, Бошқарма бошлиғи Бекзод Менглиев, масъул тармоқ ходимлар, шунингдек Жиззах вилояти телерадиокомпания, Jizzax TV телеканали, журналист, блогерлар иштирок этишди.
Шунингдек, анжуманда, жорий йилнинг 9 ой даврида Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан бугунги кунга қадар 58 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчиларга жамғарма маблағлари ҳисобидан 1,2 млрд. сўм алимент пуллари тўлаб берилганлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бирга профилактик тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида алимент ундириш билан боғлиқ 282 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан, 225 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди.
Бюрога алимент ундируви билан боғлиқ 3 276 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шундан 2 198 таси (67 %) қаноатлантирилиб, 2022 йилга нисбатан 338 тага ёки 10 фоизга камайтирилди.
“Телеграм – бот” орқали 370 та алимент бўйича мурожаатлар тезкорлик билан 3 иш кунида ҳал қилинди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг