08:53 / 28.10.2023
139

Чет элдан Ўзбекистонга божхона тўловларисиз иккита телефон олиб киришга рухсат берилди

Чет элдан Ўзбекистонга божхона тўловларисиз иккита телефон олиб киришга рухсат берилди

Ҳукумат қарорига кўра, жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш хизмати бўлим бошлиғи Дониёр Мақсумов маълум қилди.

Дониёр Мақсумовнинг айтишича, авваллари 6 ойда бир маротаба фуқаролар божхона тўловларисиз Ўзбекистонга 1 та телефон олиб киришга рухсат берилган.

Эндиликда жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Шунингдек, телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face ID) қилиш жорий этилди”, - деди мутахассис.

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистонга хизмат сафари ёки туризм учун келаётган хорижий фуқаролар мобил қурилмаларидан рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври амалдаги 30 календарь кунидан 60 календарь кунигача узайтирилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият