18:20 / 28.10.2023
187

Фарғонада банк фойдасига ундирув ишлари олиб борилмоқда...

Фарғонада банк фойдасига ундирув ишлари олиб борилмоқда...

Банклар томонидан ажратилаётган кредитлар тараққиётимизга, соҳаларни ривожлантириш, тадбиркорликни йўлга қўйишга хизмат қилаётганини яхши биламиз.

Афсуски, ана шундай эзгу ният билан ажратилган кредитлар банкларга белгиланган муддатларда қайтарилмасдан, тўлов муддатлари сабабсиз орқага сурилмоқда. Бу эса банкларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши турган гап. Кредит қарздорлигини ундириш мақсадида амалдаги қонунчиликка асосан зарур чоралар қўлланилмоқда.

Куни кеча Бюронинг Фарғона вилояти бошқармасининг мажлислар залида вилоят "Халқ banki", "Агробанк”, “Ипотека банк” ва “Миллий банк” ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишда жисмоний шахслар ва тадбиркорларга ажратилган муаммоли кредитлар масаласи тилга олиниб, кредит қарздорлиги ҳаддан ташқари ошиб кетган қатор йирик корхоналар бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, тўлаш қобилиятига эга бўлса-да, миллиардлаб сўмлик қарздорликни тўламасдан келаётгани мисоллар билан кўрсатилиб, қарздорликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тузилди.

Шу кўрсатмаларга ва амалдаги қонунчиликка асосан Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан суднинг тегишли қарорига мувофиқ кредит қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорларга тегишли автомобиллар, трактор ҳамда савдо шохобчалари хатловдан ўтказилиб, жарима майдончасига қўйилмоқда.

Жумладан, Халқ банки томонидан ажратилган кредит қарздорлиги "Х.Н."МЧЖ томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли қарздорнинг гаров мулки бўлган “Каптива", "Ҳ. G." МЧЖга ажратилган қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли гаров мулки бўлган "Нексия-3" русумли автомобиллари, “И.М.П” МЧЖ томонидан ўз вақтида тўланмаган 468.000.000 сўм қарз эвазига гаровдаги чойхона биноси хатланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият