date
views 152

Фуқаронинг 122 млн. сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақи  ундириб берилди

Фуқаронинг 122 млн. сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақи  ундириб берилди

Ҳозирги кунда айрим корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида ходимларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари учраб турмоқда.

Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилотдан фуқаро фойдасига жами 122 млн. 933 минг сўм ойлик иш ҳақи ундириб берилди.

Жумладан фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 20.10.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор ООО «HUMANS LAB»дан ундирувчи Т.Лобачев фойдасига жами 122 млн. 933 минг сўм ойлик иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан туман бўлими давлат ижрочиси М.Рахманов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи фойдасига ойлик иш ҳақи тўлиқ ундирилган ҳамда ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланиши таъминланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаронинг 122 млн. сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақи  ундириб берилди