Фарғона шаҳрида ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи жазоланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан, автомобилини ҳайдаган. Шунда ЙПХ инспектори машина «капоти»га осилган. Ҳайдовчи шундай ҳолатда яна бир неча метр ҳаракатланиб, кейин тўхтаган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона суди томонидан ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-2-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Таъкидланишича, ҳайдовчи аввал ҳам шундай ҳаракатларни содир этган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар