Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Франция президенти Эммануэл Макрон Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат ва икки мамлакат муносабатлари ҳақида гапирди.
“Бугунги француз-ўзбек бизнес форумини ташкиллаштиргани учун президентга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу шаҳар катта цивилизацияларни бирлаштирган ва савдо соҳасида катта рол ўйнаган.
Ҳурматли президент, мен очиқ гапирмоқчиман. Сиз 7 йилдан бери очиқ сиёсат олиб бормоқдасиз. Бу – ҳудудни, минтақани тинчлантириш ва барқарорлаштириш, шунинг билан бирга иқтисодиётни барқарорлаштириш ва ривожлантириш сиёсати.
Биз бу сиёсатингизни қўллаб-қувватламоқчимиз ва уни амалга оширишда сизга ёрдам бермоқчимиз. Ўтган йили сизни Париждаги 2 та тарихий кўргазма доирасида қабул қилдим. Лувр музейи ва араб дунёси институтида бўлган тадбирларда учрашдик.
Биз 2021 йилда иқтисодий йўл харитасини имзолаган эдик. Ҳозиргина сиз билан шундай қарорга келдик: биз стратегик ҳамкорлик қуришга келишиб олдик”, – деган Макрон Ўзбекистон–Франция бизнес-форумидаги нутқида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг