14:27 / 03.11.2023
98

Шавкат Мирзиёев Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни Остонада бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди.

Ташкилот доирасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва очиқлик тамойилларини мустаҳкамлаш, биргаликда турли тўсиқларни самарали енгиб ўтиш бош мақсадимиздир. Шу муносабат билан Туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман”, —  деди президент.

Давлат раҳбари саммитда темирйўл идоралари кенгашини таъсис этишни ва бу тузилманинг дирексиясини Ўзбекистонда жойлаштиришни ҳам таклиф этди.

Давлатларимиз темирйўл идоралари кенгашини таъсис этишни ва бу тузилманинг дирексиясини юртимизда жойлаштиришни таклиф этамиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг таъкидлашича, глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ягона транзит тармоғини шакллантириш масалалари долзарб аҳамиятга эга.

Давлат раҳбари юк ташувларига ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида Ўзбекистон Ўрта коридор салоҳиятини кенгайтириш чораларини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, қўшимча кўптармоқли йўналишларни, жумладан, Хитой, Жанубий Осиё ва Европа бозорларига туркий мамлакатлар орқали ўтадиган коридорларни ривожлантириш ҳамда транспорт хизматларини рақамлаштириш тарафдори эканини айтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият