Фукаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 21.01.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Б.Алиевдан ундирувчи Ю.Норбўтаева фойдасига 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент пуллари ойма-ой ўз вақтида ундириб келинган. Шунингдек, Бюронинг Қамаши туман бўлими иш юритувида Ю.Норбўтаевани жавобгар Б.Алиевга тегишли бўлган уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам мавжуд.
Қарздорга мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан берилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида, вояга етмаган фарзандлари учун уй олиб беришга қарор қилди.
Кўрсатилган амалий ва ҳуқуқий ёрдам натижасида алимент тўловчи ота икки нафар фарзандига кўп қаватли уйдан хонадон расмийлаштириб берди.
Шу муносабат билан, тарафларнинг ўзаро келишувига асосан иккита ижро ҳужжати ҳам тамомланди.
Ўткир Эшқобилов
МИБ Қамаши туман бўлими
давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!