date
views 290

Ноқонуний қурилма суд қарорига биноан бузилди

Ноқонуний қурилма суд қарорига биноан бузилди

Ҳар қандай бино ва майдонларга иморат қуриш ва ундан фойдаланиш учун махсус ташкилотлар рухсатини олиб қуриш кўзда тутилган.

Бироқ, ўзбошимчалик билан барпо этилган бино эса суд томонидан ноқонуний деб топилиб, бинони бузиш қарорини қўллашга олиб келди.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 18.08.2023 йилдаги ижро варақасига асосан А.З. ҳисобидан ноқонуний тарзда эгалланган 838.0 кв.м ер майдонидаги ноқонуний қурилмани бузиб ташлаш ҳамда ноқонуний эгалланган ер майдонини бўшатиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлимига иш юритувига 21.08.2023 йилда келиб тушган бўлиб, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ноқонуний қурилма бузилиб, ер майдони бўшатиб қўйилиши таъминланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний қурилма суд қарорига биноан бузилди