
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябр кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқейи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дея қайд этади Agenzia Nova агентлиги.
Италия президенти Жанубий Кореяга ҳам ташриф буюради. Ҳар икки ташриф «Италиянинг Осиёдаги иштирокини ва ҳозирги халқаро панорамада катта стратегик аҳамиятга эга икки давлат билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мақсадида амалга оширилади.
Маттарелла Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан учрашади, Турин политехника университетига боради ва ташриф Самарқандда якунланади.
Маълумот учун, Ўзбекистонга 1997 йилда Италия президенти Оскар Луижи Скалфаро ҳам ташриф буюрган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар