18:47 / 07.11.2023
155

Самарқандда бошқарув сервис компаниялари фойдасига 3 уч кунда 507.6 млн сўмлик қарздорлик ундирилди

Самарқандда бошқарув сервис компаниялари фойдасига 3 уч кунда 507.6 млн сўмлик қарздорлик ундирилди

Қарздорлар орасида ўз хатти-ҳаракатларини хизматлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги ва уларнинг сифати лозим даражада эмаслиги билан оқламоқчи бўлганлар кўп топилади.

Коммунал хизматларни етказиб берувчиларга нисбатан эътирозларни улар юзага келиши билан ёзма шаклда билдириш орқали уларнинг ўша заҳоти бартараф этилишига ёхуд бошқа қонуний қарорлар қабул қилинишига эришиш лозим. Бироқ, индамай туриб, хизматлар ҳаққини тўлашдан ўзбошимчалик билан бош тортиш қарздорлик юзага келишига сабаб бўлади, уни эса барибир тўлашга тўғри келади.

Хусусан, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан мавжуд қарздорликларни камайтириш борасида жойларда ва аҳоли ўртасида коммунал хизматлар учун тўловларни тегишли хизматларнинг эслатишига ўрин қолдирмай, ўз вақтида тўлаш кераклиги тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишлари ҳамда ундирувлар ташкил этилган.

Жумладан, давлат ижрочилари томонидан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатлари ҳамда тарғибот тадбирлари давомида бошқарув сервис компаниялари фойдасига 507,6 млн сўмлик қарздорлик ундирилиб, ижро ҳужжатлари амалда тамомланмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият