Тошкент шаҳар Учтепа туманида мушуклар учун меҳмонхона қурилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Учтепа туманида жойлашган “Ватан” маҳалласида ноодатий меҳмонхона қад ростлади. Кўнгиллилар ташаббуси ва маҳалла аҳолисининг розилиги билан бунёд этилган ўзига хос “меҳмонхона” кўча мушуклари учун иссиққина бошпана вазифасини бажаради.
“Ушбу мушуклар меҳмонхонаси Мушуккент лойиҳаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳимоясида бўлиб, маҳаллада яшовчи болаларни жониворларга меҳрли бўлишга ўргатади.
Ўз навбатида, Мушуккент лойиҳаси, ‘Ватан’ маҳалласининг аҳолиси ва кўнгилли фуқароларимизга меҳрга муҳтож жониворларга кўрсатаётган ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдирамиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди