date
views 299

Садир Жапаров рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга етиб келди

Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Қирғизистон президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Қирғизистон президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ва Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар Тошкентга етиб келганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Садир Жапаров рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга етиб келди