Эрон президенти Иброҳим Раисий рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Эрон президенти Иброҳим Раисий рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди
Эрон президенти Иброҳим Раисий рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди
Фото: Telegram / hidoyatov_bsh

Бугун, 9 ноябр куни Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий  рафиқаси Жамиле Аламолхода ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Шундан сўнг, олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон раҳбари Илҳом Алиев Тошкентга етиб келди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар