18:48 / 09.11.2023
427

Ўзбекистон, Туркия, Эрон ва Қирғизистон биринчи хонимлари халқаро форумда иштирок этди

Фото: ЎзА

Тошкентда 9 ноябрь куни Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши халқаро форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Форумда Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Туркия республикаси биринчи хоними Эмине Эрдўғон, Эрон президентининг рафиқаси Жамиле Аъламулхудо, Қирғизистон биринчи хоними Айгул Жапарова, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, ёш экофаоллар иштирок этди.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Форумнинг бош иштирокчилари — сизлар. Бугун бу ерда сизларнинг тоза, соғлом ва барқарор муҳит учун курашдаги етакчилигингизни эътироф этиш мақсадида йиғилдик. Қўшниларимиз билан биргаликда Самарқанд экологик оромгоҳи якунлари бўйича ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда ёшлар ва болаларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам бўлади”, — деди Форум очилишида “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ёш экофаолларга қарата.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Эслатиб ўтамиз, Туркия, Эрон ва Қирғизистон биринчи хонимлари Тошкентда ўтказилаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистонда бўлиб турибди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият