19:13 / 09.11.2023
101

МЧЖ ишчи ходимарига 454 миллион сўмдан зиёд иш ҳақи ундириб берилди

МЧЖ ишчи ходимарига 454 миллион сўмдан зиёд иш ҳақи ундириб берилди

Бюро ходимлари томонидан суд ва бошқа орган қарорларининг ижросини таъминланиб, улар қаторига номулкий турдаги ижро ҳужжатлари, жумладан иш ҳақини ундириб бериш ҳам киради. Бюронинг Юқоричирчиқ туман булими иш юритувида  фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг қарорига асосан қарздор "Global Invest Build" маъсулияти чекланган жамиятдан, ундирувчилар ушбу корхонанинг жами 13 нафар ишчи ходимлари фойдасига жами 454.158,5 минг сўм иш хақи тўлиқ ундирилиб бериши ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонананиг ҳисоб рақамларига банд қўйилган. Натижада суднинг қарорида кўрсатилган талаблар бажарилиб, ундирувчиларнинг фойдасига жами  454.158,5 минг сўм иш хақи тўлиқ ундирилиб 13 нафар ишчи ходимларнинг пластик карталарига ўтказилиб берилган.

Шунинг асосида мазкур ижро ҳужжатлари Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият