Ҳозирда долзарб масалалардан бири - бу айрим ташкилотлар томонидан қонунларга риоя қилинмасдан, уларни қасддан бузган ҳолда судгача етиб бориш ҳолатларидир.
Суд қарорлари ижрога қаратилгач эса, давлат ижрочилари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилса-да, бу борада айрим қарздор ташкилотлар масъулиятни ҳис қилгилари ҳам келмайди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Insoft Invest” МЧЖдан ундирувчи А.Махматмуродовнинг фойдасига жами 103 млн. 615 минг сўм миқдорида қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро иши юзасидан Бюронинг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси О.Маликов томондан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан барча қарздорликлар тўлиқ тўланиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланиши таъминланди.
Жамолиддин Авазов
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
бошқарма бош инспектори